Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 19:47 Чоп этиш версияси

Ёш олимлар билан мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилган очиқ мулоқотда ёш олимларимизни бугунги кунда ўйлантираётган муаммолар ўртага ташланди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Интеллектуал мулк, Фан ва технологиялар агентликлари масъуллари, депутатлар, партия экспертлари қатнашиб, илм-фан ва инновацион фаолиятни такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари, академия тизимида ёш олимлар билан ишлашнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари ҳақида фикр алмашди.

Ўзбекистон Республикасининг «Илмий ва инновация фаолияти тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

– Муҳокамада ўз таклиф ва мулоҳазаларимиз билан қатнашдик, – дейди Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон хотин-қизлари "Олима" уюшмаси қошидаги ёш олималар академияси раиси Нозима Муродова. – Кўп ҳолатларда нодавлат нотижорат ташкилотлари грант лойиҳаларида илмий йўналишда иштирок эта олмайди. Агар қонун лойиҳасида НТТларга шу имтиёз берилса, илм-фан ривожида муҳим омил бўлади. Яна бир таклифимиз борки, илмий лойиҳаларни амалиётга жорий қилишда тадбиркорларни кенг жалб қилиб, уларга иқтисодий преференциялар бериш керак. Илмий грантларнинг очиқ электрон шаклидаги базасини ҳам яратиш лозим.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 818






Все о погоде - Pogoda.uz