Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 18:27 Чоп этиш версияси

Ёш навоийхонга Президент совғаси – “Spark” автомашинаси топширилди

Ёш навоийхонга Президент совғаси – “Spark” автомашинаси топширилди
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Ёш навоийхонлар” кўрик-танлови ўтказилди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган танловда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари энг кўп ғазал ёд олиш, ифодали ўқиш, унинг матни насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш каби шартлар бўйича билимини синовдан ўтказди.

3.JPG

Танловнинг қуйи босқичларида 2 минг 500 дан зиёд ўқувчи қатнашди. Вилоят босқичида 6 нафар номзод ўзаро баҳслашди.

Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров биринчи ўринни эгаллади ва унга Президент совғаси – “Spark” автомашинаси калити топширилди.

4 (1).JPG

Иккинчи ўринни қўлга киритган икки нафар ва учинчи ўринни олган уч нафар билимли ёшларга эса ноутбук ҳамда компьютер жамланмалари берилди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
17 537