ЎзА Ўзбек

08.03.2018 13:29 Чоп этиш версияси

Ёш истеъдодлар танлови

Энди Ўзбекистонда ҳар йили 10-11-синфларнинг истеъдодли ўқувчилари ўртасида математика, физика ва информатика фанлари бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги шу тўғридаги низомни тасдиқлади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад буюк аждодимиз Муҳаммад ал-Хоразмий меросини тарғиб қилиш, ёш авлод ўртасида аниқ фанларни ўрганишга қизиқишни ошириш, ахборот технологиялари соҳасида янги истеъдодларни аниқлаш ва уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш учун шароит яратишдан иборат.

Танлов уч босқичда ўтказилади. Дастлаб иштирокчилар мактабда математика, физика ва информатика бўйича онлайн тест синовидан ўтади. 79 дан ортиқ балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Иккинчи босқич ҳудудий бўлиб, унинг ғолиблари Тошкентдаги Инҳа университетида бўлиб ўтадиган кўрик-танловнинг финал босқичига йўл олади.

Кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари «Муҳаммад ал-Хоразмий издошлари» соврини ва пул мукофотига сазовор бўлади.

Роман Бондарчук, ЎзА
7 950