ЎзА Ўзбек

25.05.2018 15:57 Чоп этиш версияси

Ёш ишбилармоннинг эзгу мақсади

Ёш ишбилармоннинг эзгу мақсади
Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани Намуна маҳалласида яшовчи Байрамали Азимов Марказий банкнинг 7 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобидан томорқасида иссиқхона ташкил этиб, помидор етиштиришни йўлга қўйди.

“Бўрон”, “Пинк парадийз” навли ушбу помидорнинг дастлабки бир тонна ҳосилидан айни пайтгача 16 миллион сўм даромад олинди. Ишбилармоннинг таъкидлашича, мавсум охирига қадар яна 8 тонна ҳосил олиниши кутилмоқда.

Байрамали Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлими кўмаги билан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида. У помидор, бодринг, қулупнайни қайта ишлаш тармоғини йўлга қўйишни мақсад қилган. Лойиҳа амалга ошгач, 10 га яқин иш ўрни яратилади.

1.jpg

6 (1).jpg

5 (1).jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
4 142