ЎзА Ўзбек

24.05.2018 15:08 Чоп этиш версияси

Ёш ишбилармонлар кўргазмаси

Ёш ишбилармонлар кўргазмаси Андижонда “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида ёш тадбиркорлар, ҳунарманд ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳудудий савдо кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати” Давлат дастури ижроси доирасида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар ўз маҳсулотлари, инновацион ишланма ва ғоялари билан қатнашди.

3.JPG

7.JPG

– Корхонамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, – дейди Балиқчи туманидаги “Олтин ер ҳимоя” акциядорлик жамияти раиси, ёш тадбиркор Шаҳризод Мусабоев. – Асосий фаолиятимиз фермер хўжаликлари, аҳолига қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича хизмат кўрсатиш, кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалардан асраш бўйича зарур тавсия, маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатишдир. Бугунги кўргазмада маҳсулот етказиб бериш ва ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришдик.

Кўргазмада ёш ҳунармандлар томонидан намойиш этилган каштачилик, дўппидўзлик маҳсулотлари, миллий либослар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилган кўргазманинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
2 921