Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 16:30 Чоп этиш версияси

Ёш фермерлар халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қуёш энергиясидан фойдаланиб, сув чиқиши қийин бўлган майдонларни суғориш имконияти бор. Мазкур инновацион лойиҳа Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TIKA) муқобил энергия манбалари ёрдамида суғориш тизимларини ривожлантириш дастурида ўз аксини топган.

Эндиликда мамлакатимиз ёш фермерлари фаолиятида мазкур технологиялар жорий этилади.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг ҳамкорлик учрашувида шу ва бошқа қатор келишувларга эришилди.

Ёш фермерлар фаолиятида асаларичиликни ривожлантириш бўйича илгари сурилган лойиҳаларга кўра, икки томоннинг келишуви асосида Туркиядан она асаларилар ҳамда асалари кўпайтиришда керак бўладиган технологиялар етказиб берилади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
15 551