Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2017 14:45 Чоп этиш версияси

Ёш чегарачилар мусобақаси ўтказилади

Миллий матбуот марказида 2017 йилги “Ёш чегарачилар” мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш, ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетини шакллантиришда 2011 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинаётган “Ёш чегарачилар” мусобақасининг алоҳида ўрни бор.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мусобақада ўтган йиллар давомида минглаб ёшлар маҳоратини синовдан ўтказди.

Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари қошида ташкил этилган «Ёш чегарачилар» клуби аъзоларининг сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. 2011-2016 йиллар давомида ўтказилган мусобақаларнинг саралаш босқичларига юртимизнинг барча чегараолди ҳудудларидаги коллеж ва лицейлардан 18 мингга яқин ўқувчи жалб этилган.

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг барча чегараолди ҳудудларида жойлашган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда таҳсил олаётган чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Мусобақаларда ёшлар ўртасида ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, уларни чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш ва бошқа долзарб масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Бу йилги мусобақалар февраль-май ойларида ўтказилиши белгиланган. Иштирокчилар ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунни билиш даражаси ва ҳарбий-амалий кўникмалар бўйича баҳслашади. Биринчи Президентимиз асарлари билимдони, инглиз тили билимдони, мерганлик, тўсиқлардан ўтиш каби йўналишлар бўйича ҳам совриндорлар аниқланади.

Мусобақани юқори савияда ўтказиш, унинг оммавийлигини янада ошириш  ва бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.


Нурилло Насриев, ЎзА
1 445






Все о погоде - Pogoda.uz