Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.08.2017 18:04 Чоп этиш версияси

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганларга 114 миллион сўм жарима солинди

ЎзА мухбири билан суҳбатда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов мустақиллик айёми олдидан ёнғин хавфсизлиги чоралари кўрилаётгани, байрамни беталофат ўтказиш учун хизмат ходимлари шай ҳолда эканини маълум қилди.

Байрам тантаналари ўтказиладиган жойлар, улар атрофида жойлашган корхона ва ташкилот, аҳоли турар жойлари рўйхати шакллантирилди. Бугунги кунга қадар мазкур объектлар ёнғин-профилактика кўригидан ўтказилди. Кўп қаватли уйларнинг чордоқ ва ертўлалари беркитилиши таъминланди.

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлардан барчаси ўрганиб чиқилди. Ушбу масканларнинг ёнғиндан муҳофаза қилувчи қисмлари шахсий таркибининг жанговарлигини ошириш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезда бартараф этиш, махсус хизматлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида гарнизонлардаги куч ва воситаларни ҳамда бошқа хизматларни жалб қилган ҳолда ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотлар ўтказилди.

Олиб борилаётган профилактик ишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган ёки бажармаган мингдан зиёд фуқаро, жавобгар ва мансабдор шахсга тегишли тартибда 114 миллион сўмдан ортиқ жарима солинди. 6 мингдан зиёд ёнғин чиқиш хавфи бўлган носоз электр тармоқлар ва агрегатлар манбаидан узиб қўйилди.

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
2 568






Все о погоде - Pogoda.uz