ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: 25 йилда 1 нафар, уч йилда 1 минг 705 нафар инсон оқланди

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: 25 йилда 1 нафар, уч  йилда 1 минг 705 нафар инсон оқланди
Оқланиш – бу чинакам қувонч, юзи ёруғлик!

Ҳаётда ўз номи, шаънини оқлагунча йилларини, умрини бой берганлар бўлгани ҳақида ўйлаб кўрсак, ОҚЛОВ нечоғлик муҳим тушунча эканини яхши англаймиз.

— Мен онаман, устозман. Асли вазифам бўлса-да, фарзандларимга, шогирдларимга ҳалоллик, адолат ҳақида сўз очолмай қолгандим. Ўзимдан ўтгани ўзимга аён эди. Ҳалол меҳнатим, айбсизлигимни исботлаш нечоғлик оғир эканини ҳаётим мисолида яхши англайман. Президентимизга минг раҳмат. Адолатли жамият қуриш йўлида судлар одиллигини таминлашга киришди. Мен шу ислоҳотларнинг бир намунасиман. Адолат бор экан мана мен оқландим, – каттақўрғонлик ўқитувчи Муҳайё Носирова.

Каттақўрғонлик ўқитувчи Муҳайё Носирова ҳам ўз номини оқлаш учун курашди. Судланган пайтида бу аёл Каттақўрғон шаҳар халқ таълими мудири вазифасида ишлаган. Назорат тартибида берган шикоятида қуйи судларда иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларни ҳар томонлама холисона текширилмаганини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида эса судлов ҳайъати суд қарорларининг М.Носировага оид қисмини бекор қилиб, иш бўйича унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмагани муносабати билан уни айбсиз, деб топди.

Эътибор берилса, 2016 йилгача судларда оқлов ҳукми чиқариш амалиёти деярли бўлмаган.

1991—2016 йилгача 1 нафар, 2016 да 6 нафар, кейинги уч йилда эса 1 минг 705 нафар инсон бунга мушарраф бўлди. Аниқроқ айтганда, 2017 йилда 262 нафар, 2018 йил 867 нафар шахс оқланган бўлса, жорий йил 9 ойида судлар томонидан 576 нафар шахс оқланди.


3 878
ЎзА