Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 17:46 Чоп этиш версияси

Янги уйлар – тинчлик ва фаровонлик тимсоли

Янги уйлар – тинчлик ва фаровонлик тимсоли Термиз шаҳрида 210 хонадонга мўлжалланган бешта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда замонавий ва миллий архитектура талаблари асосида барпо этилаётган турар-жой бинолари шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, айниқса, ёш ва кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

1.jpg

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жорий йилда Термиз шаҳрида ҳам бешта кўп қаватли замонавий уй-жой тез ва сифатли бунёд этилди. Келгуси йил 420 хонадонга мўлжалланган ўнта шундай уй қад ростлайди. Умуман, яқин йилларда бу ерда 50 ана шундай турар-жой биноси қурилиб, “Хавфсиз шаҳарча”га айлантирилади. Деҳқон бозори, автовокзал ва бошқа ижтимоий соҳа иншоотлари барпо этилади.

11.jpg

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган янги уйларда ёш ва кам таъминланган оилаларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барча қулайлик яратилган. Уйлар ёнида автотранспорт воситалари учун турар-жой, болалар майдончалари қурилган.

Янги уйга кўчиб кирганлар орасида ҳайдовчи Шуҳрат Абдуллаев оиласи ҳам бор.

5.jpg

– Ушбу уй ҳуқуқ ва бурчларимиз кафолатланган Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрами арафасида биз учун ҳақиқий туҳфа бўлди, – дейди Ш.Абдуллаев. – Илгари икки хонали уйда ўнга яқин киши яшардик. Хотиним иккимиз худди тилло топгандек қувонаяпмиз. Болаларимиз ҳам жуда хурсанд. Кенг, шинам меҳмонхона, болалар хоналари, ошхона ва бошқа қўшимча хоналарда барча қулайлик яратилган. Бундай эътибор учун давлатимиздан миннатдормиз.

Ҳар бир хонадоннинг иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлангани, хоналарнинг кенг, ёруғ ва шинамлиги, айниқса, уй бекаларига жуда манзур бўлди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
1 427






Все о погоде - Pogoda.uz