Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 18:11 Чоп этиш версияси

Навоий шаҳрида учта кўп қаватли янги уй фойдаланишга топширилди

Навоий шаҳрида учта кўп қаватли янги уй фойдаланишга топширилди Наврўз байрами арафасида Навоий шаҳридаги “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 144 хонадонга мўлжалланган учта кўп қаватли уйнинг калитлари ўз эгаларига топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, биринчи навбатда, ёш оилаларнинг ўз турар жойига эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида имтиёзли ипотека кредитлари бериш тизими жорий этилди. Якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олувчи ёш оилалар аъзоларининг даромадига солиқ имтиёзлари берилди.

Янги уйга кўчиб ўтган ёш оилалар орасида Шерзод Примов ҳам бор. Унга икки хонали уйнинг калити топширилди.

– Наврўз шодиёналари арафасида ўз уйимизга эга бўлганимиз биз учун қўшалоқ байрам бўлди, – дейди Шерзод. – Биз, ёшларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз. Миллий ва замонавий дизайн асосида барпо этилган кенг ва ёруғ хоналар, айниқса, ошхона турмуш ўртоғимга жуда маъқул. Уйда фарзандларимизни бекаму кўст улғайтириш учун барча шароит муҳайё.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 096






Все о погоде - Pogoda.uz