ЎзА Ўзбек

05.09.2018 21:08 Чоп этиш версияси

Янги ўқув йили янги бинода

Фарғона шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабининг 420 ўринга мўлжалланган қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Таълим муассасасининг очилишига бағишланган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, фахрийлар ва ўқувчилар иштирок этди. Кенг ва ёруғ синф хоналари замонавий жиҳозланган билим масканида 2 мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олади. Янги ўқув биносини “Мирза саодат” масъулияти чекланган жамият бунёдкорлари қисқа вақтда қуриб битказди.

5 (3).JPG


Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
5 748