ЎзА Ўзбек

07.08.2018 17:19 Чоп этиш версияси

Янги тайинловлар

Янги тайинловлар
1.jpgЎзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 7 августдаги буйруғига асосан, Нигмаджанов Уйгун Учкунович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси бошлиғининг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У.Нигмаджанов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Юнусобод туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2007 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, бошқарма прокурори, катта прокурори, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2012 йилдан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.



2.jpgЎзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 7 августдаги буйруғига асосан, Набиев Олимжон Бурхонович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

О.Набиев 1987 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2011 йилда Зангиота туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2015 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, бошқарма терговчиси, катта терговчиси лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси катта прокурори лавозимида ишлаган.



ЎзА
8 415