Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2018 19:17 Чоп этиш версияси

Янги мазмун ва замонавий ёндашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар «Адолат» социал-демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши фаолиятига замонавий ёндашув ва янги мазмун олиб кирди.

Ушбу маърузалар асосида партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши иш режаси қайтадан кўриб чиқилиб, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

Йил бошидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш учун барча туманлар кесимида “Адолат қабулхона”лари ишга туширилди. Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни халқ билан юзма-юз мулоқот куни, деб эълон қилинди. Маҳаллий Кенгашларда ишчи гуруҳлар тузилиб, унга масъул ходимлар ва депутатлар жалб қилинди.

“Адолат – қонун устуворлигида”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” каби қатор лойиҳалар доирасида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, партиянинг дастурий вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, партиянинг шаҳар, туман кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан ҳам фуқароларнинг мурожаатлари, ижтимоий объектларни ўрганиш асосида бугунги кунгача тегишли ташкилотларга 248 та депутатлик сўровлари юборилди. Энг муҳим ижтимоий муаммолар юзасидан шаҳар, туман сессияларига 16 масала киритилиб, ечими топилди.

Депутатлар томонидан жойлардаги тиббиёт муассасаларининг фаолиятини самарали ташкил этишда тўсиқ бўлаётган муаммолар, шу жумладан, тор соҳа шифокорларининг ва дори-дармонларнинг етишмаслиги, моддий-техника базасининг талаб даражасида эмаслиги ҳамда тез тиббий ёрдам хизматидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, партия сиёсий кенгашига таклифлар берилди.

Бу ҳақда партия Тошкент шаҳар кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда жорий йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида ахборот берилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
3 087