Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2018 13:30 Чоп этиш версияси

Янги иш ўрни яратаяпмиз


№ 2 Аллон.jpg

Убайдулла АТАЕВ,
“Аллон” МФЙ раиси:

– Президентимиз туманимизга ташриф буюрганда бу ерда ишламаётган заводларни тиклаш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаини яратиш зарурлигини қайд этдилар. Шунингдек, туманда 15 мингта иш ўрнини ташкил этиш бўйича топшириқ бердилар. Шу бўйича ишларни бошлаб юбордик. Қаровсиз қолдирилган, ҳозирги кунда ҳеч ким ишламайдиган корхоналарни қайта таъмирлаб, иш ўринлари яратиш ниятидамиз. Туманимиз аҳолиси, ёшларимиз ва хорижга ишлаш учун кетган фуқароларимизни чақириб, ушбу корхоналарга ишлаш учун жалб қиламиз.

Маҳалламизда 5 мингдан зиёд фуқаро бор. Ҳозирда уларнинг 78 нафари чет элда. Улардан 22 нафари ўқиш учун кетган. Чет элда ишлаб юрганларнинг хонадонларига кириб ўрганамиз. Уларнинг ота-оналари, умр йўлдоши ёки бошқа қариндошларига чет элдаги яқинлари билан телефон ёки интернет орқали мулоқотда бўлганларида мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб, мусофир юртларда топадиган пулларини бу ерда ҳам топиш имкони борлигини тушунтиришини айтамиз. Ҳозирда чет элдан қайтган маҳалладошларимиз ва маҳалладаги ишсиз фуқароларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш билан таъминладик. Улар соҳаси бўйича ишлаб бир ярим миллиондан уч миллионгача ойлик олмоқда. Ўз соҳасини яхши билган ёшларимиз ота-онаси, оиласи бағрида ўша чет элда топадиган маблағичалик пул топишни уддаламоқда.

ЎзА
9 292