Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 19:26 Чоп этиш версияси

Янги фармон: 1 апрелдан ФҲДЁ органлари туман ҳокимликларига бўйсундирилади

Янги фармон: 1 апрелдан ФҲДЁ органлари туман ҳокимликларига бўйсундирилади
2018 йил 1 апрелдан ФҲДЁ органларини уларнинг никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шахар) ҳокимликларига бўйсундирилади. 

ФҲДЁ органи фаолияти, “Оила” марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шахар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилмоқда. 

Фармоннинг тўлиқ матни сайтимизда эълон қилинади.

ЎзА
25 657