ЎзА Ўзбек

03.04.2018 11:37 Чоп этиш версияси

Яна самолётлар тўқнашуви. Бу гал Америкада

Яна самолётлар тўқнашуви. Бу гал Америкада NBC телекомпаниясининг хабар беришича, кеча Американинг Индиана штати Марион шаҳри аэропортида фавқулодда ҳодиса юз берган.

Аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётган бир моторли “Cessna 150” самолёти икки моторли бизнес-самолёт ” Cessna 525”га бориб урилиши оқибатида иккига бўлиниб кетган.

Тўқнашув оқибатида “Cessna 150”да бўлган икки киши ҳалок бўлди. Бизнес-самолёт ”Cessna 525” йўловчиларига ҳеч нима қилмаган.

Таъкидланишича, фавқулодда ҳодиса “Cessna 525” аэропортга энди қўнган вақтда содир бўлган. “Cessna 150” учувчисининг нима сабабдан бизнес-самолётни пайқамай қолгани эса маълум эмас.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан тафтиш ишларини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тель-Авив халқаро аэропорти йўлакларида ҳаракатланаётган икки самолёт ҳам бир-бири билан тўқнашиб кетган эди. Ушбу фавқулодда ҳодисада қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 587