Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 18:32 Чоп этиш версияси

Яқин йилларда биз томонларга театр келганини эслай олмайман, дейди жиззахлик уй бекаси

Яқин йилларда биз томонларга театр келганини эслай олмайман, дейди жиззахлик уй бекаси – Яқин йилларда бу томонларга театр келганини эслай олмайман, – дейди Дўстлик тумани Наврўз маҳалласида яшовчи уй бекаси Насиба Турғунова. – Шунинг учун туманимиз марказидаги маданият саройига томошабин сиғмай кетди. “Жайдари келин” ҳаётимиздан олинган воқеа экан. Мириқиб томоша қилдик. Пойтахтимиздан бошқа театрлар жамоалари ҳам тез-тез келиб турса, жуда яхши бўларди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари “Жайдари келин” спектакли билан Жиззах вилояти туман ва шаҳарларида ижодий сафарда бўлди.

Фориш туманида ҳам томошабинлар спектаклдан, театр ижодий жамоаси томошабинларнинг қизғин олқишидан мамнун бўлди. Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиева, актёрлар Тоҳир Раҳимов, Бахтиёр Ортиқов, Гулноза Саидова, Наргиза Деҳқонова, Инобат Умирова, Авазхон Бозорбеков ролларни маҳорат билан ижро этгани томошабинларда катта таассурот қолдирди.

8.jpg

– Спектаклда қишлоқ ҳаёти акс этгани боис мен уни мириқиб томоша қилдим, – дейди Ўхум маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Маҳлиё Савурова. – Асар катта-ю кичикка бирдай ёқди. Ҳамма ҳам қишлоқдан шаҳарга атайлаб спектакль кўриш учун боравермайди. Шунинг учун театр яхши саҳна асарлари билан қишлоқларга кўпроқ чиқиши халқимиз маданий савиясини ошириш учун жуда керак, деб ўйлайман.

Тошқул Бекназаров,Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
10 934