Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 20:16 Чоп этиш версияси

Вилоят ҳокими ҳарбийлар билан мулоқот ўтказди

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Андижон гарнизонида ҳарбий хизматчилар билан мулоқот ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 август куни мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ва бу борадаги долзарб вазифалар ижросига бағишланган сайёр видеоселектор йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтказилган учрашувда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини юксалтириш, замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қуролланган, бугунги кун талабига тўла жавоб бера оладиган ихчам ва ҳаракатчан миллий армиямизни шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Мулоқот давомида вилоят ҳокими ҳарбийлар ҳаёти, хизмат жараёнлари билан танишди. Уларнинг хизмат ва оилавий шароитларини янада яхшилаш, ҳарбий касб нуфузини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар, айниқса, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий тарбияси, уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Ҳарбий хизматчилар яшаётган кўп қаватли уйнинг ташқи фасадини, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг оилавий ётоқхонасини таъмирлаш, улар учун хизмат уйлари барпо этиш, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

– Ҳарбий қисмда махсус компьютер хонаси ташкил этиш, кутубхонани компьютерлар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилгани айни муддао бўлди, – дейди Андижон гарнизони бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, подполковник Йўлдош Холиқов. – Бу ҳарбий хизматчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари қулайликларидан унумли фойдаланишида муҳим аҳамият касб этади.

Гарнизонда бўлиб ўтаётган бу каби мулоқотлар мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитларини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 174






Все о погоде - Pogoda.uz