Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2017 16:14 Чоп этиш версияси

Вазифалар ижросини таъминлашнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилди

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Партия томонидан ташкил этилган брифингда ушбу дастурнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимларига маълумот берилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси С.Отамуродов давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида сиёсий партияларнинг ролини ошириш ва сиёсий партиялар фаолиятини тубдан такомиллаштириш борасида билдирган танқидий фикрларидан ҳар бир депутат хулоса чиқариши, партиянинг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазалари билан фаол қатнашиши давр талаби эканлигини таъкидлади.

Президентимиз маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар дастурида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташкилотларининг ва Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг устувор вазифалари белгиланди.

Дастурда вазифаларни бажаришнинг аниқ муддатлари, масъуллари белгиланиши билан бирга, уларни амалга ошириш механизмлари ҳам акс эттирилган. Мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга партия позициясини билдириш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, матбуот орқали чиқишларни кўпайтириш чоралари кўзда тутилган. Партия фракцияси ва депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан янги тизим яратиш белгиланган.

Партияда кадрлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, партия аппарати ходимлари учун махсус ўқув курслар ташкил этиш ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари моддий-техник таъминотини янада яхшилашга доир муҳим йўналишлар киритилган. Партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини, партия ташкилотларининг фракция билан узвий алоқасини кучайтириш, қонунлар қабул қилишда жамоатчилик ва сайловчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш каби устувор вазифаларга аҳамият қаратилган. Бундан ташқари, фракциянинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишга қаратилган ишларни жадаллаштириш, фракция аъзолари томонидан жойларда олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш жараёнини янада такомиллаштириш борасида аниқ вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари кўрсатиб ўтилган.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 878






Все о погоде - Pogoda.uz