Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 10:34 Чоп этиш версияси

Вазифалар белгилаб олинди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг ҳудудий партия ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда уни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури, партиянинг жорий йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг жойлардаги ижроси муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар, амалий саъй-ҳаракатлар янги тараққиёт марраларини эгаллаш, замон шиддатига мос тарзда ривожланиш, халқимиз манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.

Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишдан учинчиси – иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш бевосита партия дастурий мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанглиги қайд этилди. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича партия томонидан аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни таъминлашга қаратилган амалий тарғибот-тушунтириш ишлари, кичик бизнесни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, турли сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар ойда барча туман, шаҳар партия ташкилотлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этиб бориш, аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилот ва идоралар кўмагида ҳал этиш вазифаси белгилаб олинган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ташкил этилган очиқ мулоқотлар самарасида кўплаб тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан боғлиқ муаммолар жойида ҳал этилди.

Йиғилишда партиянинг депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар, уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
836






Все о погоде - Pogoda.uz