Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 11:55 Чоп этиш версияси

Вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси М.Дархонов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини янада кучайтириш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда партия ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ҳаракатлар стратегиясидаги давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдига катта масъулият юклайди.

– Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини кўпайтириш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Ш.Қутлимуродов. – Бунда партия ташкилотлари қошидаги “Жамоатчилик қабулхоналари” фаолиятини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракат дастурининг жорий йилда амалга ошириш режалаштирилган бандлари ижросини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилишда давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, партия фаолияти ва электорати манфаатларига дахлдор бўлган қатор долзарб муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
3 154






Все о погоде - Pogoda.uz