Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2017 17:41 Чоп этиш версияси

Маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ишини янада жонлантириш лозимлиги қайд этилди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Дастурий вазифалар ижросини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Партия сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар инсон манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳияти ҳамда ундан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва унинг депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш, аҳолини ўйлантираётган муҳим масалаларга ечим топиш, давлат дастурлари ижроси юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш бўйича маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ишини янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.

– 2016 йил давомида ҳамда 2017 йил январь ойида сайловчилар билан бўлган учрашувларда, депутатлик қабул кунларида келиб тушган мурожаатлар юзасидан 80 дан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, уларнинг аксариятида ижобий натижаларга эришилган, – дейди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев. – Ҳозир депутатлик гуруҳининг партия ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жойлардаги депутатлик қабулхоналари ишини такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича услуб ва воситалар билан бойитишга алоҳида урғу берилмоқда.

Йиғилишда партия фаоллари ҳамда депутатлик корпуслари олдида турган муҳим вазифалар – аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, дори воситалари нархини назорат қилиш, уй-жой коммунал комплекси фаолиятини янада яхшилаш, соҳага йўналтириладиган маблағларнинг самарали ва оқилона сарфланиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Азима Қиёсова, ЎзА
1 588






Все о погоде - Pogoda.uz