Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2017 18:59 Чоп этиш версияси

Ватанпарварлик ва мардлик тимсоли

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида «Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби» мавзуида адабий-маърифий кеча ташкил этилди. Тадбирда тарихчи олимлар, профессор-ўқитувчилар, ҳарбий хизматчи ва тингловчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қуролли Кучлар академияси бошлиғи Ҳ.Дадабоев ва бошқалар мустақиллик йилларида буюк бобокалонларимиз қаторида Амир Темур хотирасини эъзозлаш, унинг жаҳон цивилизациясидаги ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Амир Темурнинг қудратли давлат, адолатли жамият барпо этиш, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини таъминлашга оид эзгу тамойиллари бугун Ватанимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг мезонига айланган.

Соҳибқироннинг бунёдкорлик, илм-фан ва санъат, меъморликка бўлган эътибори, буюк давлат арбоби ва адолатли саркарда сифатидаги фазилатлари ҳақида кўплаб илмий-бадиий асарлар яратилган ва яратилмоқда. Бу асарлардаги Амир Темурнинг ўгитлари, давлатчилик ва дипломатия, бунёдкорлик, илм-фан ва маънавиятга оид қарашлари ёш авлодни билимли, мустақил фикрлайдиган, қатъий фуқаролик позициясига эга, эл-юрт тақдирига масъулиятли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилмоқда.

– Бобокалонимизнинг яхши хулқ-атворли бўлиш, тўғриликка ва бир сўзликка одатланиш борасидаги фикр ва ўгитлари биз учун катта ибрат, – дейди Қуролли Кучлар академияси тингловчиси Аҳроржон Жафаров. – Бу инсоний фазилатлар бизни яхшилик сари етаклайди, эл-юрт корига ярайдиган фарзандлар бўлиб улғайишга ундайди.

Нурилло Насриев, ЎзА
2 013






Все о погоде - Pogoda.uz