Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2018 12:14 Чоп этиш версияси

“Ватанпарвар” ғолиб бўлди

“Ватанпарвар” ғолиб бўлди Андижонда “Ёш чегарачилар” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қуролли Кучлар тизимини янада ислоҳ қилиш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

8 жамоа баҳслашган мусобақада Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Ватанпарвар” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Хонобод сервис ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг “Жасорат”, Қўрғонтепа саноат-транспорт касб-ҳунар коллежининг “Лочинлар” жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
4 496