Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 17:51 Чоп этиш версияси

Ватанни мадҳ этмоқ завқи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи ва Тошкент ҳарбий округи ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда ижодкору санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари, ҳарбий қисм аскарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи директори М.Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти З.Ашурова ва бошқалар истиқлол туфайли асрий қадриятларимиз қайта тикланиб, аҳоли турмуш тарзи яхшиланаётгани хусусида сўз юритди.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Мирзо Улуғбек тумани бўлими бош мутахассиси Жамшид Турсунов. – Бугунги тадбир ҳам улардан бири. Айниқса, тарихчи олимлар, актёр ва хонандалар, ижодкорларнинг Ватанимиз тарихи, бугунги фаровон ҳаётимиз, тинчлик ва осойишталик ҳақидаги фикрлари иштирокчилар учун жуда фойдали. Чунки бундай тарғибот тадбирлари аҳолини ва ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялашда муҳим роль ўйнайди.

Ватан, мустақиллик, тинчлик, дўстлик ҳақида ижро этилган куй ва қўшиқлар, ўқилган шеърлар тадбир иштирокчиларига янада завқ-шавқ улашди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
3 243






Все о погоде - Pogoda.uz