Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 17:57 Чоп этиш версияси

Ватанга садоқат билан

Ватанга садоқат билан ...Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пункти майдонида янги ҳарбий либос кийган чақирилувчилар саф тортган. Йигитлар Ўзбекистон Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни адо этиш учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмларга йўл олмоқда.

Тантанали кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, чақирилувчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

...Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди. Бундай ҳаяжонли дақиқаларда Ватанимизнинг ёш ҳимоячилари қалбида юксак ғурур ва ёрқин келажакка ишонч туйғулари жўш уради.

Тадбирда таъкидланганидек, миллий армиямиз ҳарбий қурилиш соҳасидаги энг илғор тажрибани ўзлаштирган, ҳарбий санъатнинг тарихий ва миллий анъаналарини сақлаган ҳолда давлатимиз хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида юксак билим ва интеллектуал салоҳиятга эга, Ватанига садоқатли, имон-ишончи мустаҳкам, ўз муқаддас бурчини бажаришга ҳамиша тайёр ҳарбийлар хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ мамлакатимизда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида саралаб олишнинг самарали тизими йўлга қўйилди. Бу мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафларини пухта тайёргарликка эга ҳарбий хизматчилар билан тўлдиришга хизмат қилмоқда.

Чақирилувчилар юксак билим ва кўникма, миллий армия учун керакли мутахассисликларни ўзлаштирганлик, амалий ва техник спорт турлари бўйича маълум муваффақиятларга эришганлик каби муҳим мезонлар асосида саралаб олинмоқда. Шу мақсадда ҳар йили барча саралаш босқичларидан ўтган бир гуруҳ йигитлар зарур ҳарбий мутахассисликларни эгаллаш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаларига юборилмоқда.

Роман Бондарчук, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
2 733






Все о погоде - Pogoda.uz