ЎзА Ўзбек

02.02.2018 17:29 Чоп этиш версияси

Валютафуруш улфатлар қўлга тушди

Урганч шаҳрида яшовчи фуқаролар 1986 йилда туғилган Санжар Мамадов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва 1984 йилда туғилган Сардор Ботиров чет эл валюталарининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш амалдаги қонунларимизга хилоф эканини била туриб, қинғир ишга қўл урди.

2018 йил 26 январь куни ушбу икки “учар” йигитлар 8 минг 500 АҚШ долларини 70 миллион 550 минг сўмга сотишга келишиб, 6 минг долларни қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида муомалага киритганида қўлга тушди.

Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида фош қилинган "валютафуруш улфатлар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар томонидан муомалага киритилган валюта ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
16 352