Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.02.2017 18:02 Чоп этиш версияси

Қашқадарё вилоятида ҳудудий партия ташкилоти пленуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Президентимизнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда партия ташкилотлари ва унинг депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда партия ташкилотлари ҳамда гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар фаолияти ва ташаббускорлигини ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

Бугунги кунда вилоятнинг барча даражадаги вакиллик органларида партиядан сайланган 75 нафар депутат фаолият юритмоқда. 2016 йилда улар томонидан давлат ҳокимияти бошқаруви органларига 118 депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинган.

– «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган ғояни ҳаётга изчил татбиқ этиш, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқот қилишнинг самарали усул ва механизмларини жорий этиш партия ташкилотлари олдида турган устувор вазифалардан биридир, –дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Сафоев. – Пленумда партия вилоят кенгашининг ушбу йўналишдаги фаолияти чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
2 581






Все о погоде - Pogoda.uz