Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 10:20 Чоп этиш версияси

Устувор масалалар муҳокамасига бағишланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳалар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишни янги босқичга кўтарди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ташаббуси билан партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси ҳамда Адвокатлар палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ҳаракатлар стратегияси – суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳотларининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбатида шулар хусусида сўз борди.

Партия сиёсий кенгаши раиси Н.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Р.Аҳмедов ва бошқалар мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини амалиётга жорий этиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётганини таъкидлади.

Партиядан сайланган депутатларнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу билан бирга, барча даражадаги ҳокимларнинг, прокуратура ва ички ишлар органларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этишга доир янги таҳрирдаги қонун лойиҳаларига таклифлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этиши белгиланди.

Тадбир якунида Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш борасида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди ва тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

Азима Қиёсова, ЎзА
711






Все о погоде - Pogoda.uz