Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 17:02 Чоп этиш версияси

Устувор вазифалар белгилаб олинди

“Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни бажаришда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу даъватларига монанд олиб борилди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг ўтган йил якунлари ва жорий йил режаларига бағишланган ХII пленумида ана шулар ҳақида сўз борди.

– Давлатнинг бирдан бир манбаи бу – халқ. Шунинг учун ўтган йилда халқ билан мулоқот ўрнатиш, аҳолининг муаммоларини ўрганиб, уларга ечим топиш, оддий одамларга амалий кўмак бериш йўлидан бордик, – дейди партия вилоят кенгаши раиси Маҳмуд Назаров. – Келгусида ҳам ана шу тамойилга амал қилган ҳолда кўплаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишни мақсад қилганмиз.

2017 йилда ЎзМТДП Тошкент вилояти, шаҳар ва туман кенгашларида 1 минг 700 дан зиёд мурожаат қайд этилган. Улар орасида коммунал соҳа, бандлик масаласи ва соғлиқни сақлаш тизими бўйича мурожаатлар кўрсаткичи юқори. ЎзМТДП гуруҳлари томонидан амалдаги қонунлар, Президентимиз фармонлари ва қарорлари, давлат дастурлари ва ҳукумат қарорлари ижроси бўйича 492 депутатлик сўрови амалга оширилди, уларнинг 324 таси ижобий ҳал этилди. 98 мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига 28 ташаббус-масала олиб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди. Бироқ партиядан халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига 78 депутат сайланганини ҳисобга олганда бу кўрсаткичлар етарли даражада эмаслиги таъкидланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси, Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда партия олдида ўта масъулиятли вазифалар турибди. Жорий йилда мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда сайловчилар ишончини оқлаш партия фаолиятининг энг устувор йўналиши бўлади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
9 422