ЎзА Ўзбек

13.09.2018 07:00 Чоп этиш версияси

Ушбу ҳудудда биринчи кунданоқ 16 та давлат хизматлари кўрсатилди

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани марказидан олис бўлган “Кушек” М.Ф.Й ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Давлат хизматлари маркази филиали ташкил қилинди. 

"Кушек" маҳалласи туман маркази Дўстобод шаҳарчасидан 50 км. узоқликда жойлашган. Ташкил этилган марказ 11 та М.Ф.Й., 31 мингдан ортиқ аҳолига тезкор ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатади.

Филиал ташкил қилган куннинг ўзидаёқ юридик ва жисмоний шахсларга 16 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Жумладан, электрон рақамли имзо бериш бўйича 10 та, коммуникация тармоқларига тайёр ҳолда уланиш бўйча 2 та, болаларни мактабгача таълим муассасасига йўлланма бериш бўйича 2 та, архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш (АПЗ 1,2) бўйича 1 та, ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 1 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, ташкил этилган филиал атрофидаги ҳудудларда ишчи гуруҳ билан биргаликда 200 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилиб, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

ЎзА
2 782