Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.06.2018 15:00 Чоп этиш версияси

USAID агентлиги Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши билан боғлиқ жараёнларда кўмаклашиш истагида

Куни кеча Ўзбекистон Республикси Ташқи савдо вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда хабар вазирлик сайтида эълон қилинди.

Музокаралар чоғида USAID Марказий Осиёда рақобатбардошлилик, савдо ва иш ўринлари яратиш лойиҳаси доирасида ушбу жараённинг бошланғич босқичида Ўзбекистон ҳукуматига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини қайд этган.

Мулоқот чоғида USAID вакиллари мамлакат ЖСТ аъзо бўлишининг муҳим шарти сифатида янгиланган ташқи савдо меморандумини ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларга тааллуқли мавжуд вазиятни тўлиғича ўзида акс эттириши саба муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Шунингдек, USAID ушбу вазиятда Ўзбекистонга техник кўмак беришни ҳам режалаштирган. Гап ўзининг маслаҳатлари билан давлатларга ЖСТнинг аъзолари бўлиш имконини берган Йован Йекич раҳбарлигидаги экспертларни жараёнга жалб этиш ҳақида бормоқда, дейилади манба хабарида.

Улуғбек Шоназаров, ЎзА
2 008