Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 13:25 Чоп этиш версияси

Уруш, номинг ўчсин жаҳонда, ҳамон битмас сен солган алам...

Уруш, номинг ўчсин жаҳонда, ҳамон битмас сен солган алам...
Фаранг олими Лайнус Полинга ер юзида кейинги 5,5 минг йил давомида 14,500 та катта-кичик урушда 4 миллиардга яқин одам ҳалок бўлгани, бу бундан бир неча ўн йил олдин ер куррасида яшаётган одамлар миқдорига тенг экани ҳақида ўзининг “Ҳеч қандай уруш бўлмасин” номли асарида ёзган эди.

Инсоният бошига кўп кўргуликларни солган Иккинчи жаҳон уруши миллионларнинг ёстиғини қуритди. Даҳшатли уруш Ўзбекистондан жуда олисларда кечган бўлса-да, унинг азоблари ҳеч бир ўзбек хонадонини четлаб ўтган эмас.

Олти ярим миллион аҳолининг бир ярим миллиони урушга сафарбар қилинганидан кейин ҳар бир хонадоннинг унга дахлдор бўлиши шаксиздир. Фронт ортидаги меҳнат азоблари –бўйи станокка етиб-етмай ишлаган болалар, далаларда тонгдан шом қоронғисига қадар тер тўккан аёллар, қариялар…
  
02.jpg

Фаранг олими Лайнус Полинга ер юзида кейинги 5,5 минг йил давомида 14,500 та катта-кичик урушда 4 миллиардга яқин одам ҳалок бўлгани, бу бундан бир неча ўн йил олдин ер куррасида яшаётган одамлар миқдорига тенг экани ҳақида ўзининг “Ҳеч қандай уруш бўлмасин” номли асарида ёзган эди. Фашизим балоси ана шу урушлар ичида инсоният бошига мисли кўрилмаган балолар ёғдиргани билан тарихнинг қора рўйхатида қолди. 

Ҳа, уруш, номинг ўчсин жаҳонда, ҳамон битмас сен солган алам... 

03.jpg

Ҳеч муболағасиз шуни айтиш мумкинки, биз бугун шукроналик билан яшаётган озод, обод ва фаровон, тинч ва осуда кунларимизга бобо-момоларимизнинг матонати, жасорати туфайли етиб келдик.

Халқимиз: “Қариси бор уйнинг париси бор”, дейди. Ҳақиқатан ҳам, қаерда кексалар бўлса, шу жойда файз бор, барака бор. Бундай хонадонни Аллоҳнинг ўзи асрайди. Улар ҳар ишда дуогўйимиз. Шу нуқтаи назардан, уруш ва меҳнат фахрийларимиз бизнинг чексиз бойликларимиздир. 

Сўнгги йилларда Юртбошимизнинг кексаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш, айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронторти меҳнат фахрийларига ҳам моддий, ҳам маънавий кўмаклар кўрсатиш борасидаги ташаббуслари нуронийларимизнинг ёшига ёш, умрига мазмун бахш этмоқда. 

04.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 апрелда қабул қилинган “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронторти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга оид эзгу саъй-ҳаракатлар қамровини янада кенгайтирди. 

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармонига мувофиқ, Хотира ва қадрлаш куни олдидан уруш ва меҳнат фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилиб, таълим муассасалари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида улар билан турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар уюштирилмоқдаки, бу эзгу амаллар ёшларимизда ватанпарварлик туйғуларини жўш урдирмоқда. 

Яқинда таълим муассасамизда ташкил этилган «Уч авлод учрашуви»да уруш ва меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Зеро, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг жасорати ва фидойилиги ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида алоҳида ўрин тутади. Ўтганларни хотирлаш ва кексаларни қадрлаш ёшларда ғайрат-шижоатни, элу юртидан ғурурланиш туйғусини кучайтиришга хизмат қилади.

03.jpg

Бундай тадбирлар орқали ёш авлодларга мустақиллик, тинчлик халқимизнинг бебаҳо бойлиги экани, мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар замирида ана шу неъматларни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш масъулияти мужассамлиги тушинтирилмоқда. 

01.jpg

Таълим муассасамиз жойлашган Тошкент шаҳар Сергели тумани Маданият маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда ҳудудида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийларининг кўнглини кўтариш, ёлғиз ва кам таъминланган нуронийлар, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур тадбирлар ёшларни она-Ватанга муҳаббат, фидойилик, садоқат, тинч ва осойишта кунларимизни, истиқлолимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш руҳида тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

02.jpg

Мухтасар айтганда, Президентимиз раҳнамолигида элимизда ҳукм сураётган бугунги тинч-осуда ҳаётнинг қадрига етишимиз керак. Ёшларга ана шу тинчлик ва тўкин-сочинлик қанчалик машаққатли меҳнатлар эвазига қўлга киритилганини тушунтириш, уларни ана шу азиз неъматни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ундаш биз, педагогларнинг ҳам бурчимиздир.

Собир Турсунов,
Сергели тиббиёт коллежи директори,
педагогика фанлари доктори. 

17 018