Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2017 12:47 Чоп этиш версияси

Қуролдош дўстларининг фахри

Қуролдош дўстларининг фахри Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қисмларидан бирида ўз йигитлик бурчини ўтаётган Муҳаммадёр Ҳамидов интилувчанлиги, берилган ҳар қандай топшириқни ўз вақтида ва сифатли бажариши, намунали ҳулқи, тартиб-интизоми билан командирлари эътиборини тортди, қуролдош дўстлари орасида обрў-эътибор қозонди.

Андижон вилояти Олтинкўл туманининг Қоштепасарой қишлоғида туғилган Муҳаммадёр мактабда аъло баҳоларга ўқиди, 2014 йили Олтинкўл саноат касб-ҳунар коллежини “Компьютер тизимларини созлаш ва таъмирлаш мутахассиси” йўналиши бўйича тамомлади.

– Коллежда эгаллаган билимларим менга ҳарбий хизматда жуда қўл келмоқда, – дейди оддий аскар М.Ҳамидов. – Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларда мавжуд компьютер тизимини бошқаришни тез ва осон ўзлаштирдим.

Спортнинг футбол, волейбол ва сузиш турлари билан шуғулланиб, жисмоний чиниққан Муҳаммадёр ҳарбий хизмат чоғида дала ўқув-машқларини қийинчиликсиз уддаламоқда. Келгусида олий ўқув юртида ўқиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида хизмат қилиш унинг мақсади.

– Замонавий билим ва кўникмага эга бўлган, жисмоний чиниққан ёшлар ҳарбий хизмат чоғида ҳеч қандай қийналмайди, – дейди ҳарбий қисм командирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, майор Жобир Муҳсинов. – Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида ҳарбий хизматга Муҳаммадёр каби интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват йигитларни саралаб олиш имконияти янада кенгаймоқда. Буларнинг барчаси Биринчи Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун яратилган шароитлар самарасидир.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 391






Все о погоде - Pogoda.uz