Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2018 10:14 Чоп этиш версияси

Урганчдан уй сотиб олмоқчи эди, аммо ундан пора сўрашди

Мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқлари каби Урганч шаҳри ҳам катта қурилиш майдонига айланган. Қўли гул бунёдкорлар томонидан уй-жойлар, кўзни қувонтирадиган бино ва иншоотлар қад ростламоқда.

Ушбу барпо этилаётган уй-жойлар аҳолининг қулай шароитларда яшашига хизмат қилади. Айниқса, улар аҳолига имтиёзли кредит асосида берилаётгани барчага маъқул келаётир.

Аммо, ўз нафсини қулига айланган айрим шахслар ушбу турдаги уй-жойларни тақсимлашда ноқонуний равишда шахсий бойлик орттиришга уринмоқда.

Урганч шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссия таркибидаги бир гуруҳ шахслар 2018 йил 10 апрель куни уй-жойга муҳтож бўлиб, мурожаат қилган фуқаро Х.Отажоновдан ажратилган бир хонали квартирани уч хоналисига алмаштириш масаласида ёрдам беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 3 миллион сўм пулни қонунга хилоф равишда олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, бир гуруҳ шахсларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Шокиров, ЎзА
5 972