Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.02.2018 18:31 Чоп этиш версияси

Умаршайх Мирзо қаерга дафн этилган?

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида кўплаб тарихий шахслар қатори отаси Умаршайх Мирзо ҳақида ҳам батафсил тўхталган. Унинг ёзишича, Умаршайх Мирзо 1456 йили Самарқандда, Амир Темурнинг набираси султон Абу Саид Мирзо хонадонида туғилган.

Султон Абу Саид ўғли Умаршайх Мирзога ҳали болалик чоғидаёқ Андижон музофотини туҳфа қилади ва Худойберди тукчи Темуртошни унга бек атка қилиб тайинлайди. Кейинчалик отасининг инояти билан бутун Фарғона водийси Умаршайх Мирзо илкига ўтади. Акаси Султон Аҳмад Мирзо бир муддат Тошкент ва Сайрамни ҳам унга беради.

Умаршайх Мирзо ўттиз тўққиз ёшида Ахсида ҳалок бўлади.

“Бобурнома”да қайд этилишича, Умаршайх Мирзо паст бўйлик, пахмоқ соқолли, юмалоқ юзли, тўла, лўппи киши бўлган. Кийимни тор тиктириб кияр, саллани чирмаб ўрар эди; ҳанафий мазҳаблик, соф эътиқодлик киши эди, беш вақт намозни вақтида адо этарди. Умаршайх Мирзо хушхулқ, саховатли ва мард инсон бўлган.

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Умаршайх Мирзо Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманига – Сирдарёнинг ўнг қирғоғига дафн этилган.

Ҳозирги кунда Умаршайх Мирзонинг рамзий қабрини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда мухбиримизга Бобур номидаги халқаро жамоат фонди директори Зокиржон Машрабов маълумот берди.

ЎзА
10 312