Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.11.2017 18:03 Чоп этиш версияси

Улуғ инсон хотирасига бағишланди

Улуғ инсон хотирасига бағишланди Наманганда атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Шароф Рашидовнинг юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнати, миллий адабиётимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритилди.

14.jpg

– Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори бу улуғ инсоннинг халқимиз олдидаги хизматлари эътирофи бўлди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси И.Нажмиддинов. – Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги эзгу ишлардан наманганликлар ҳам ниҳоятда мамнун. Зеро, Шароф Рашидов Наманган вилояти истиқболи йўлида ҳам улкан ишларга бош бўлган инсондир.

Тадбирда Шароф Рашидов билан бир даврда ишлаган, ҳамсуҳбат бўлган меҳнат фахрийлари у ҳақидаги ибратли хотираларидан сўзлаб берди. Нуроний отахон ва онахонлар таклифи билан Шароф Рашидовнинг давлат арбоби сифатидаги, шунингдек, ижодий фаолиятига доир хотиралардан иборат “Шароф Рашидов ва Наманган” номли китоб чоп этишга қарор қилинди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 831






Все о погоде - Pogoda.uz