ЎзА Ўзбек

10.08.2018 19:14 Чоп этиш версияси

Ҳукуматга тадбиркор аёллар ташаббус билан чиқдилар

Ҳукуматга тадбиркор аёллар ташаббус билан чиқдилар
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси мамлакатимизни тадбиркор аёллар индексига киритиш ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди. 

Ушбу индекс бутун дунёда хотин-қизлар тадбиркорлиги салоҳиятини баҳоловчи кўрсаткич бўлиб, аёллар тадбиркорлиги масалаларининг кўплаб қирраларини ўз ичига олади.

Аёллар тадбиркорлиги индекси глобал ҳисоботи 77 та мамлакатни қамраб олиб, ҳудудий таҳлилларга асосланган рейтингни белгилайди. Ўзбекистон ушбу рейтинг таркибига кирмаган. 

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси мамлакатимизни тадбиркор аёллар индексига киритиш ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди. 

Ўзбекистоннинг ушбу глобал рейтингда қатнашиши аёллар тадбиркорлиги ҳолатининг ривожланган мамлакатлар орасида солиштирув таҳлилини амалга ошириш, глобал рейтинг индикаторлари орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш, аёллар тадбиркорлиги муҳитини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни белгилаш, шунингдек, халқаро ҳамжиятнинг ижобий ёндашуви эришилишига хизмат қилади.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон 
аёллар ассоциацияси 

ЎзА
8 934