Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 15:53 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқ соҳасидаги билимдонлар аниқланди

Ҳуқуқ соҳасидаги билимдонлар аниқланди Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги олдидан Ўзбекистон тарихи давлат музейида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Маънавият ва Конституция яхлитлиги мавзусидаги танловда ҳуқуқ соҳасидаги билимдонлар аниқланиб, бу шахсий қўшин таркибининг ҳуқуқий саводхонлиги ва умумий билимдонлик даражасини ошириш учун амалий рағбат бўлиб хизмат қилди.

Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилган танлов Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳарбий хизматчилар Конституциямизнинг қоида ва моддалари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий вазифалари, Бош қомусимизда кафолатланган фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларига оид билимларини намоён қилди.

Танловда "Адолат" жамоаси ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринга "Истиқлол" жамоаси, учинчи ўринга "Эверест" жамоаси сазовор бўлди.

4.JPG

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган танлов ғолиби бўлганимиздан жуда хурсандмиз, – дейди "Адолат" жамоаси сардори, лейтенант Исомиддин Эшонқулов. – Бу бутун жамоамизнинг муваффақиятидир. Биз жиддий рақобат руҳида ўтадиган танловга пухта тайёргарлик кўрган эдик.

Тадбир доирасида иштирокчилар учун Ўзбекистон тарихи давлат музейининг кўргазмалар зали бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Аблай Камолов, ЎзА
2 013






Все о погоде - Pogoda.uz