Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 10:16 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқшунослар талабалар ҳузурида

Гулистон давлат университетида “Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш – жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси” мавзусида учрашув ўтказилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси, вилоят иқтисодий суди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳуқуқшунослар, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доимий эътибор қаратилиб, бу борада тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият сифатида қайд этилган, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов. – Бугунги ёшларимизнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши уларнинг тафаккури, дунёқараши ва ҳуқуқий маданияти юксалишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Учрашувда ёшларнинг ўз фикрини эркин баён этишини кузатиб, кўнглим тоғдек кўтарилди.

Тадбирда ёшларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг Ватан, халқ олдидаги бурчи, билим олиши, иш билан таъминланиши хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ёшлар ҳам мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
7 489