Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2017 15:31 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқий тарғиботнинг самарали механизмлари

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий онгни янада юксалтиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бўлиб ўтган семинар-тренингда бу борада қилинаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Семинар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимларининг мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ва мазмун-моҳиятини аҳоли кенг қатламларига етказишни ташкил этиш бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

– Қонунчилик ҳужжатлари матнидан фойдаланиш имконини яратиш, қонун нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифалари этиб белгиланган, – дейди Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Жасур Сирожев. – Шу билан бирга, Адлия вазирлигига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни барча давлат органлари ва ташкилотларига тезкор етказиш вазифаси юклатилган. Вазирлик томонидан "Е-хаt" ҳимояланган электрон почта тизими орқали жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 минг 78 норматив-ҳуқуқий ҳужжат электрон шаклда 194 давлат органи ва ташкилотига юборилиб, мониторинг қилинди.

Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга айрим давлат бошқаруви органлари ва идораларнинг масъул ходимлари томонидан ҳали ҳам ушбу йўналишда айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг талаб даражасида ўтказилмаётганлиги, уларни ҳар жиҳатдан қизиқарли, жонли қилиб ташкил этиш, бу ишларни назорат қилиш лозимлиги қайд этилди. Бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 948






Все о погоде - Pogoda.uz