Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 17:59 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқини билган адашмайди

Тошкент фармацевтика институтида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Одам савдосига қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ҳамкорлиги” мавзуида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Н.Йўлдошева ва бошқалар бугунги кунда дунё бўйлаб одам савдосидек ўта хавфли иллатнинг кенг тарқалиши инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларига жиддий хавф туғдираётганини таъкидлади. Мамлакатимизда ушбу жиноятга қарши курашиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли таҳдид ва иллатлардан, хусусан, одам савдосидан асрашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Тадбирда ёшларга юқорида қайд этилган қонун ва қарорнинг мақсади, вазифаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ҳудуд ва чегара билмас ушбу ёвуз иллатнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, балки ҳар бир фуқаронинг масъулиятли вазифаларидан бири эканлиги алоҳида қайд этилди. Мамлакатимизда аҳоли орасида, айниқса, таълим муассасаларида, маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, одам савдосининг тузоғига тушиб қолмаслик юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб қайтарди, одам савдосидан жабрланган инсонлар ҳаёти акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
742






Все о погоде - Pogoda.uz