Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 16:34 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида маҳалланинг ўрни

Андижонда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида маҳалла институтининг ўрни” мавзусида республика семинари бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар мутасаддилари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари кенгашлари раисларининг ўринбосарлари, ҳудудий кенгашлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, профилактика инспекторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатларини таъминлаш, жумладан, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика тадбирлари самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашда маҳалланинг бевосита иштироки ва ўрнини янада кучайтиришга қаратилган, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Андижон вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Қодиржон Ризаев. – Шунингдек, илғор тажрибаларга асосланган ҳолда, мазкур йўналишдаги ишларни янада яхшилаш юзасидан фикр алмашишдир.

Семинарда “Маҳаллаларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролар йиғинлари кенгашларининг профилактика инспекторлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти”, “Аҳоли ўртасида қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда профилактика инспекторларининг ўрни”, "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш – маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили”, “Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги ҳуқуқий билимини оширишда тарғибот-тушунтириш ишларининг аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Иштирокчилар Асака туманидаги “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан танишди. Йиғин идорасида ходимлар учун яратилган шароитлар, фуқаролар билан ишлаш тажрибаси, айниқса, профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик самаралари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
5 037






Все о погоде - Pogoda.uz