ЎзА Ўзбек

02.08.2018 10:33 Чоп этиш версияси

Туроператорларга лицензия беришнинг соддалаштирилган механизми амалиётда

Туроператорларга лицензия беришнинг соддалаштирилган механизми амалиётда

Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан “Planeta Holidays” масъулияти чекланган жамиятига туроператорлик лицензияси, вилоят сайёҳлик харитаси, инглиз ва рус тилларида чоп этилган соҳага оид қўлланмалар тантанали равишда топширилди.

Авваллари бундай турдаги лицензиялар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилар эди. Табиийки, ушбу ҳолат туризм йўналишидаги тадбиркорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди.

Президентимизнинг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, туроператорларга лицензия беришнинг соддалаштирилган механизмларини жорий этиш, бизнес билан ўзаро муносабатларда ҳуқуқий аниқликни мустаҳкамлаш, давлат органлари томонидан асоссиз маъмурий назоратни бекор қилиш орқали лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди.

Мазкур фармон билан туроператорларга лицензия бериш ваколати жорий йил 1 июндан бошлаб қўмитанинг ҳудудий департаменти ва бошқармаларига берилди.

Авазбек Худойқулов, ЎзА
6 035