Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 12:31 Чоп этиш версияси

Тупроқ унумдорлиги – юқори ҳосил гарови

Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тупроқ унумдорлигини ошириш масалалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Университет проректори М.Одилов ва бошқалар мамлакатимизда ер иқтисодиётнинг барча тармоқлари ҳамда қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришнинг асосий манбаи экани, ундан самарали фойдаланиш мамлакатимиз ободлиги ва фаровонлигига хизмат қилишини таъкидлади.

Мамлакатимизда тупроқ унумдорлигини оширишда микроорганизмлар муҳим ўрин тутади. Унумдорликни қайта тиклаш, зарур кимёвий бирикмалар билан бойитиш, бунинг учун муҳим озиқлантириш муҳитини яратиш ва уни тупроқ қоришмасидан ўсимликларнинг илдиз тизимига ўтказиш айнан микроорганизмларга боғлиқдир.

Тошкент давлат аграр университети томонидан ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар минерал ўғитларни органик ўғитлар билан бирга қўллаш орқали деҳқончиликнинг биологик принципларига босқичма-босқич ўтишни назарда тутади. Бошқача айтганда, кимёвий пестицидлар ўрнига биопестицид ва биоинсектицидлар қўлланилади. Натижада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экологик тоза бўлади.

– Буларнинг барчаси тупроқ унумдорлигини ошириш учун фойдали хусусиятларга эга, – дейди университет катта илмий ходим-изланувчиси, биология фанлари номзоди Нодира Раупова. – Ушбу биопрепаратлар тупроқни тозалаб, соғломлаштиради ва ундаги туз миқдорини камайтиради. Тупроқ микрофлораси ва фаунаси миқдорини кўпайтиради, биохилма-хиллигини таъминлайди.

Давра суҳбатида тупроқ унумдорлигини қайта тиклайдиган табиий, биологик, экологик тоза ва тежамкор ўғитлардан самарали фойдаланиш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир мавзуларда маърузалар тингланди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 666






Все о погоде - Pogoda.uz