Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 11:29 Чоп этиш версияси

Туман ҳокимлиги тадбиркорнинг муаммосига панжа ортидан қараяпти...

№ 31 Орзу.jpg

Сарвар РАЖАБОВ,
“Орзу” МФЙ раиси:

– Тўйларни ихчамлаштиришга қаратилган ташаббусга қўшиламан. Жамиятда моддий жиҳатдан ҳар хил таъминланган одамлар яшайди. Кимдир кам топади, кимдир кўп. Лекин бу пулим кўп экан, деб уни сочиш ҳуқуқини бермайди. Миллионлаб пул сарфлаб оила қурган ёшларнинг 6 ойга бормасдан ажрашиб кетаётганини кўряпмиз. Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун йигитларни бир касбни эгаллаб, мустақил пул топишни бошлаганидан сўнг уйлантириш лозим, деб ўйлайман. Бунда тўй харажатларининг маълум бир қисмини йигитнинг зиммасига юклаш ҳам яхши натижа беради. Ўзи ҳалол меҳнат қилиб уйланган йигитлар бир ой ўтмасдан ёш келинни ҳайдаб юбормайди...

Бугун “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни кўриб кўз қувнайди. Шу ўринда мени бир нарса ўйлантиради. Агар ҳар бир амал курсисида ўтирган инсон вазифасини сидқидилдан, виждонан бажарса ҳашар уюштириб, Президент келаркан, деб ободонлаштириш ишларини пала-партиш, хўжакўрсинга қилишга ҳожат қолмайди, ҳамма жой ўз-ўзидан обод бўлади. Телевидениеда ҳам кўп кузатяпмиз, журналистлар маҳаллаларга борганда аҳоли арз билан чиқмоқда. "Маҳалламиз чиқиндихона бўлиб кетди, тозалаб беришсин, бизда бунақа камчилик, бундай муаммо...". Аммо ўзларидан “Қани сен шу муаммони бартараф қилиш учун нима қилдинг”, деб сўрайдиган одам йўқ.

Маҳалла раислари аҳоли муаммосини билади. Лекин ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун уларда ваколат йўқ. Масалан, маҳалламизда 2 та бўш ётган бино бор. Тадбиркорлар томонидан қурилган, лекин расмийлаштирилмаган. Раис бўлганимга 2 йилдан ошган бўлса, деярли бир ярим йилдан буён ушбу муаммо билан курашиб келаяпман. Тадбиркор “Майли, шу маҳалланинг номига ҳужжат қилинглар, мен сизлар билан шартнома қилиб, шу ерда иш ўрни яратиб берай. Маҳаллага ёрдам қилай”, деяпти. Сўнгги бор май ойида туман ҳокимлигига мурожаат қилгандим, ҳали ҳам натижа йўқ. Афсуски, туманимизда ҳамон маълум маънода бюрократия сақланиб қолмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратишимизга тўсиқ бўлмоқда.

ЎзА
4 312