ЎзА Ўзбек

07.06.2018 13:45 Чоп этиш версияси

TRT Avaz канали Ўзбекистондаги янги университет фаолияти билан боғлиқ мақола эълон қилди

TRT Avaz канали Ўзбекистондаги янги университет фаолияти билан боғлиқ мақола эълон қилди Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилган эди.

Ушбу университетнинг ректори этиб тайинланган Шерзод Қудратхўжаев таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида илк ташриф билан Туркияда бўлиб қайтди. Бу ҳақдаги хабар Туркиянинг TRT Avaz канали интернет саҳифасида чоп этилди.

Сафар асносида Шерзод Қудратхўжаев Туркия радио ва телевидение корпорацияси, TRT канали ҳамда Анқара университети алоқа факультетида қатор учрашувлар ўтказиб, медиа-таълим соҳасидаги ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашган.

Улуғбек Шоназаров тайёрлади. ЎзА
4 925