ЎзА Ўзбек

06.03.2018 18:41 Чоп этиш версияси

“Тошшаҳарнур” судга бермоқчи: сизнингча ким ҳақ? Журналистми ёки танқид қилинган ташкилот?

“Тошшаҳарнур” судга бермоқчи: сизнингча ким ҳақ? Журналистми ёки танқид қилинган ташкилот? Сайтимизда 28.02.2018 санасида эълон қилинган “Тошкентнинг тунги сенсациялари ёки “Тошшаҳарнур” тунги жиноятларга шерикми?” мақоласи жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. Мазкур мақола ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинди. Таҳририятимизга қўнғироқ қилган ўқувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Аксарият сайт фойдаланувчилари мақолада кўтарилган муаммони оқлаб ўз маҳаллаларидаги вазиятларни ҳам айтиб ўтдилар. Шунингдек, бу муаммога “Тошшаҳарнур” ДУК ҳам ўз муносабатини билдирди. Танқид остига олинган давлат унитар корхонаси мақоладаги журналист фикри ва далилларини асоссиз, деб билиб унга раддия эълон қилишни сўради ва акс ҳолда судга беришини маълум қилди.

photo5235852961513580760.jpg

21.02.18 Истироҳат

photo5235852961513580759.jpg

21.02.18 Истроҳат кўчаси

photo5258091322919725340.jpg

photo5258161189152729352.jpg

10.01.2018 Маннон Уйғур кўчаси

photo5235852961513580758.jpg

21.02.18 Чорсу

photo5235852961513580753.jpg

21.02.18 Ибн-Сино 2 мавзеси

Қуйида “Тошшаҳарнур” ДУК томонидан таҳририятимизга келган хатнинг аслини ҳамда мақола муаллифи бўлган журналистнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Сизнингча бу вазиятда ким ҳақ? Журналистми ёки давлат унитар корхонаси? Кўчалар сизнингча ёруғ эдими ва ёруғми? 

Фикр мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Таҳририят

***

28 февраля 2018 года, на официальном сайте Национального информационного агентства Узбекистана www.uza.uz размещена статья под названием «Тошкентнинг тунги сенсациялари ёки «Тошшаҳарнур» тунги жиноятларга шерикми?», автором которой является Анора Содикова.

В вышеуказанной статье изложены недостоверные сведения, порочащие честь и деловую репутацию Государственного унитарного предприятия «Toshshaharnur».

Мнение автора статьи строится на основании мнения лиц, в частности «водителей такси», при этом нет ни одного подтверждающего факта обращения в соответствующие инстанции и учреждения, являющимися компетентными лицами в вопросах освещения улиц города Ташкента.

В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О гарантиях и свободе доступа к информации», средства массовой информации обязаны проверять достоверность публикуемой информации и несут совместно с источником информации ответственность за ее достоверность. К тому же, Уголовным кодексом Республики Узбекистан предусмотрена уголовная ответственность за клевету в средствах массовой информации.

Также, в соответствии с Законом Республики Узбекистан «О защите профессиональной деятельности журналиста», журналист при осуществлении профессиональной деятельности обязан соблюдать законодательство, уважать права и свободы, честь и достоинство, проверять достоверность подготавливаемых материалов и предоставлять объективную информацию.
Однако, как следует из текста вышеупомянутой статьи, автор статьи не сочла нужным придерживаться установленных Законом норм.

Помимо этого, несмотря на имеющееся право обращения за получением сведений, автора статьи, сделав частные выводы, на основании сомнительных данных, наталкивает читателей информационного портала «УзА», на мнение о причастности ГУП «Toshshaharnur» к ночным преступлениям и авариям на дорогах Ташкента, выставляя предприятие виновником в совершенных третьими лицами преступлениях.

Вышеуказанная статья, не имеет ни одного официального подтверждения о представленной «якобы» статистике ДТП и правонарушений, происходящих на улицах города Ташкента, а строится исключительно на домыслах одного частного лица.

Учитывая вышеизложенное, в соответствии со статьёй 27 Закона Республики Узбекистан «О средствах массовой информации», настоятельно требуем опубликования опровержения на статью «Тошкентнинг тунги сенсациялари ёки «Тошшаҳарнур» тунги жиноятларга шерикми?» от 28 февраля 2018 года, опубликованную на официальном сайте Национального информационного агентства Узбекистана www.uza.uz, в течение двух рабочих дней с момента получения настоящего письма.

В противном случае ГУП «Toshshaharnur» будет вынуждено обратиться в судебные органы для защиты своих прав и законных интересов.


“Toshshaharnur” давлат унитар корхонаси
Директор С.С.Толипов






ТАНҚИДИМ ЎРИНСИЗМИДИ..?

Бир неча йиллик муаммо, суратга олиб ўргана бошлаган муддатдан ҳисобласак 1-2 ойдан буён Тошкент шаҳар кўчалари (машиналар қатнови кўпроқ бўлган) яхши ёритилмаслигини, симёғочлар асосан катта йўлнинг фақат бир тарафида ёки икки-уч симёғоч оралаб биттаси ёритилишини кузатдик. Бу вазият ҳайдовчиларга қанчалик салбий таъсир этишини ўргандик. Ички ишлар вазирлиги томонидан қоронғуда содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари фоиз кўрсаткичи билан танишиб якуний хулоса билан “Тошшаҳарнур” ўз ишига маъсулиятсизлиги оқибатида тунда жиноят ва ЙТҲлар рўй бериши нисбатан кўпроқ кузатилаётганини танқид қилиб чиқдик.

Шундан сўнг таҳририятга хат келибди. (Илова қилинади. Таҳририят.) Хатнинг антиқалиги шунда эдики, биринчи варақда Тошкентнинг айрим мақолада келтирилган ҳудудлари қоронғулиги бўҳтон эканлиги ва бу туҳмат учун ташкилот судга беришини иддао қилган.

Қизиғи www.uza.uz сайтида “Toshshaharnur”нинг яна биир эълони ҳам яқинда чоп этилди. Унда Тошкент шаҳри симёғочлари ёритгичларида созлаш ишлари олиб борилаётгани ва бунинг оқибатида кўпгина кўчалар қоронғуликда қолиб кетаётганлиги қайд этилган.

Бу икки варақ хатдан ҳам бизни қувонтирган иш кўчалардаги ўзгариш бўлди. Сўнгги кунларда Тошкентнинг айнан мақолада қайд этган ҳудудларидаги барча симёғочлар ёритила бошлади. Узоқ давом этаёган созлаш ишлари мақоладан кейин тезлашиб ниҳоясига етди чоғи.

АЙБНИ ТАН ОЛИШДАН ҚЎРҚИТИШ ОСОНРОҚМИ?

Хатда “Тошшаҳарнур” тунги жиноятларга шерикми?” деган иддаоимиз учун улар бизни судга беришга ҳақли эканлигини эслатади. Ҳамда мақоладаги Ички ишлар вазирлигининг маълумоти ҳам шубҳали эканлигини келтиради. Бироқ, қонунчиликда расмий ташкилот маълумоти учун журналист жавобгар эмаслигини айтиб ўтамиз ва яна Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра сифатсиз бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар учун ижрочи ушбу Қонуннинг 20, 22, 27 29-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 15-модда мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги бўйича “... ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик” бўйича жавобгарлик борлигини эслатиб қўйишни истардик.

“Тошшаҳарнур” мақола орқали уларни обрўсизлантирганимизни пеш қилмоқда. Аммо, у кимнингдир отасидан қолган хусусий корхона эмаски, мақоладан сўнг “обрўсизланиб, зарарга кирдик” деб бизга иддао қилса. “Тошшаҳарнур” халққа хизмат қилувчи вазирлик тасарруфидаги ташкилот шундай экан халқдан фикр олиб ёзилган мақолани асоссиз ва тухмат дейишга ҳақли эмассиз. Қолаверса, демократик жамиятда фикр учун суд қилмайдилар. Лекин, сиз бошқаларга келтираётган зарарингиз учун судлашиш ўринлидир.

Ички ишлар вазирлиги ходимининг маълумотларига кўра Тошкент кўчаларнинг тўлиқ ёритилиши натижасида ЙТҲ ва тунгги жиноятлар 10-15 фоизга камайиши мумкин. Шу кўрсаткични ҳисобга олган ҳолда ёруғ кўчалардан умид қилиб ташкилотни танқид қилдик. Мақсадимиз кимнидир курсисидан маҳрум қилиш эмас, балки ўз ишига янаям маъсулиятли бўлишини сўраш эди.

КУРСИНГИЗДАН ЭМАС, ОДАМЛАР ХАВФСИЗЛИГИДАН ХАВОТИР ОЛИНГ

Журналистлар охирги йилларда фақат хонандаларни танқид қилиб келгани учунми, юқори ташкилотларнинг танқидимизни ҳазм қилишлари осон бўлмади. Биз “Тошшаҳарнур”ни коррупцияда айблаганимиз йўқ ёки “чироқларни ўчириб тежаш эвазига пулни чўнтакка ураяпти”, деган фикрга шаъма қилмадик ва бунга асосимиз ҳам йўқ. Тунги қоронғу шаҳарнинг аҳолига ноқулайлиги-ю, жиноятчиларга қулайлигини айтдик ҳалос. ЙТҲлар бўйича маълумотларни осмондан олинмаганлигимизни исботлаш учун қуйидаги фактларни келтирамиз:

2018 йил 2 февраль
куни Тошкент шаҳар бўйича 5 та ЙТҲ содир бўлган бўлиб, улардан 5 таси қоронғу тушган вақтга ва яхши, тўлиқ ёритилмайдиган туманларга тўғри келади. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 5киши жабрланган.

5 февраль
куни Тошкент шаҳри бўйича 5 та ЙТҲ содир бўлган ва уларнинг 3 таси қоронғу вақтга ва воқеа содир бўлган жойи мақолада келтирилган туманларга тўғри келади. Мазкур авария оқибатида 5 киши жароҳатланган.

7 февраль куни Тошкент шаҳри бўйича 7 та ЙТҲ содир бўлган ва улардан 5 таси қоронғуда кеч тушгач айнан яхши ёритилмаган Сергели, Юнусобод туманлари кўчаларида содир бўлгани қайд этилган. Бу авариялар оқибатида 2 киши вафот этиб, 5 киши жабрланган.

Юқорида келтирилган йўл транспорти ҳодисаларида ҳайдовчиларнинг ҳушёр бўлгани йўл патруль хизматчиси томонидан қайд этилган. Албатта, бу ЙТҲларнинг ягона сабабчиси қоронғулик дейишдан йироқмиз. Бироқ, ИИБ маълумотига кўра қоронғулик ҳам маълум маънода ҳайдовчига ноқулайлик туғдиради.

Бу каби далилларни яна хоҳлаганингизча тақдим этишимиз мумкин. Мақолада тўплаган далил ва фактларнинг бир кичик бўлаги келтирилганди. 

Агарда қоронғуда кўчани кесиб ўтиш оқибатида йўл транспорт ҳодисасига учраб ногирон бўлиб қолган фуқаролар айбловини, фуқароларнинг кўчалар қоронғу бўлгани сабаб фарзандининг кеч ўқишдан қайтишидан хавотир олишини, хилват жойда фарзандларининг муштлашгани, қоронғуда ўғирлик содир бўлгандан жабрланганлар фикрларини, айрим маҳаллаларда ҳали ҳамон симёғочларнинг авария ҳолатида экани каби ўнлаб далил ва фактларни ҳам келтиришимиз мумкин эди.

Муҳими “Тошшаҳарнур” ёддан чиққан кўчаларни ёритишни бошлади. Танқид нишонга тегди. Шундай бўлса-да мазкур масалани омма муҳокамасига қўйилишини истайман. Зеро, ким хақ, ким ноҳақ эканини жамоатчиликнинг ўзи хулоса чиқарсин.

Анора Содиқова, журналист
28 744