Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.07.2018 17:57 Чоп этиш версияси

Тошлоқ туман хотин-қизлар қўмитаси жарбрдийда аёлга кўмак берди

Тошлоқ туман хотин-қизлар қўмитаси  жарбрдийда аёлга кўмак берди Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Сойбўйи маҳалласида яшовчи Нигора Мирраҳимова эндигина 27 ёшни қаршиламоқда. Аммо унинг тақдирига кўп синовлар ёзилган экан.

Бир фарзанди билан оғир турмуш шароитида яшаётган бу аёл танишларининг чет элда ишлаб, мўмай пул топиш ҳақидаги сўзларига ишониб, Россияга отланди. Афсуски, Нигора одам савдосининг қурбонига айланди. Танишлари унга Россияга кетяпсан деб, алдаб, Қозоғистон орқали 2017 йил 14 август куни ноқонуний йўллар билан Таиланд давлатига жўнатиб юборади. М. Ғуломова исмли аёл унинг фуқаролик паспортини олиб қўйиб, тунги клубда нопок ишларни қилишга мажбурлайди. Ожиза аёлнинг бу ерда ўтган қора кунлари бир умр ёдидан ўчмаса керак. Яхшиямки, яхши одамлар кўп...

2017 йилнинг 12 сентябрь куни элчихона кўмаги билан Н. Мирраҳимова Ўзбекистонга қайтиб келди.

Юртимизда аёл қадри баланд, хотин-қизлар доимий ҳукуматимиз эътиборида. Нигорага маънавий, руҳий ёрдам кўрсатилди, мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинди. Айни кунларда туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан бу аёлга ҳар томонлама кўмаклашилмоқда.

- Албатта ҳаётда бу каби аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш муҳим вазифалардан биридир, – дейди Тошлоқ тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Комилахон Кавлонова. – Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Н. Мирраҳимова мактабгача таълим муассасига тарбиячи вазифасига ишга жойлаштирилди. Фарзанди эса боғчада бепул тарбияланмоқда. Шунингдек, бу аёлга тикувчилик билан шуғулланиши учун 2,5 миллион сўм банкдан кредит берилди. Оғир турмуш шароитида яшаётган Нигорахон имтиёзли уй-жой олиш учун тавсия этилди.

М. Сулаймонов,ЎзА
5 001